Бухоро вилоятида 160 та давлат муассасасида 5 минг нафар раҳбар ходим ишлайди, уларнинг иш ҳақи учун ҳар йили бюджетдан 455 млрд сўм (ҳар бир ходимга ўртача 7,58 млн сўм) ажратилади, деди президенти. Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимига улар учун KPI белгилашни топширди.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди. 1−2 декабрь кунлари Самарқандда икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда. Унинг таъкидлашича, дунёдаги янги хатарлар шароитида ҳамкорликда янги — «Термиз-Пешовар» ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» логистика йўлакларини ривожлантириш муҳим.
Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда муҳтож оилалар уй олиш учун дастлабки бадалнинг фақат 5 фоизини тўлаши айтилди. Бундан ташқари, кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг